Ру En O'z
14 Сентябрь 2022 981

Португалиянинг Тошкентга келадиган таркиби билан танишамиз

Дзюдо: Айрим вазн тоифаларида ТОП даражадаги спортчиларга эга Португалия термасининг Тошкентдаги ЖЧга келадиган таркиби маълум. Кутилганидек, унда 2 карра жаҳон чемпиони раққос Жорж Фонсека, ЖЧ финалчиси Барбара Тимо каби номлар бор. Португаллар пойтахтимизга қуйидаги 9 нафар дзюдочи билан ташриф буюради:

Эркаклар: Ф.Мендес, Р.Лопес (-60); Дж.Фернандо (-81); А.Эгутидзе (-90); Дж.Фонсека (-100).

Аёллар: К.Коста (-48); Ж.Диого (-52); Б.Тимо (-63); Р.Нунез (+78).

Text to speech