Ру En O'z
14 Сентябрь 2022 1234

Бугун курашчи қизларимизнинг чиқишига диққатимизни қаратамиз

Сербияда жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. -130 кг вазн тоифасида иштирок этган "классик" курашчимиз Мўминжон Абдуллаев бронза медали учун баҳсда румыниялик Алин Алексусга имкониятни бой бериб қўйди. Бугун қизларимиздан Жасмина Иммаева (-50 кг) бронза медали учун ўтиш босқичида қатнашса, яна 2 вакилимиз саралашдан баҳсларга киришади.

Бронза медали учун ўтиш баҳси:
-50 кг: Жасмина Иммаева – Алина Вук (Румыния)

Саралаш:
-57 кг: Лайлохон Собирова – Алма Валенсия (Мексика)
-72 кг: Светлана Оқназарова – Патрисия Сперка (Польша)

Text to speech