Ру En O'z
12 Сентябрь 2022 1723

Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудовни табриклаймиз!

Бугун ўзбек спорти, хусусан, оғир атлетикасининг ёрқин вакилларидан бири Шаҳрулло Маҳмудов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шаҳрулло Маҳмудов 1970 йил 13 сентябрь куни Бухоро вилоятида туғилган. Ҳаётини жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзига бахшида қилган мутахассис узоқ йиллар Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида Бош котиб, 2013 йилдан эса федерация раисининг биринчи ўринбосари, жорий йилдан Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Шаҳрулло Шарипович бир вақтнинг ўзида Осиё оғир атлетика федерациясининг вице-президенти ҳам ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, юртимизда Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортга кўрсатилаётган эътибор натижасида ўзбек оғир атлетикаси дунёда ўз ўрнига эга бўлди. Мамлакатимиздан Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлари, рекордчилари, Осиё ўйинлари ғолиблари етишиб чиқди ва сўнгги йилларда ушбу спорт мамлакатимизда жуда катта ўсишга эришди. Жумладан, сўнгги 2 Олимпия ўйинлари Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпиадаларида атлетларимиз рекорд натижалар билан олтин медалларга сазовор бўлишди. Буларда Шаҳрулло Шариповичнинг ҳам хизматлари улкан.

Ўзбек оғир атлетикасининг ривож топишида кўрсатаётган хизматлари учун Шаҳрулло Маҳмудов давлатимиз томонидан 2002 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йил “Меҳнат шуҳрати”, 2021 йил I даражали "Соғлом авлод учун" орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шаҳрулло Маҳмудовни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech