Ру En O'z
12 Сентябрь 2022 1193

Чавандозларимиз халқаро мусобақада сермаҳсул натижа кўрсатишди

Москвада от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев намуна кўрсатиб, 2 бор шоҳсупага кўтарилди. "Леди" лақабли отда қатнашган Б.Газиев 130 см баландликда ўтган "Jump&Drive" дастурида кумуш, 110 см баландликдаги тўсиқлардан иборат баҳсларда эса олтин медални қўлга киритди. Терма жамоамизнинг тажрибали вакилларидан яна бири Нуржан Туякбаев ("Ланселота") ҳам Гран-при йўналишида (150 см) бош совринга эга чиқди.

Text to speech