12 Сентябрь 2022
1372
Енгил атлетикачиларимиз Чимкентдаги марафонда сермаҳсул натижа кўрсатишди
Қозоғистонда “Shymkent Marathon” халқаро марафони бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари 5 йўналишда ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритишди. Пойга асосий ва экиден марафон, шунингдек, 21 км, 10 км ва 5 км масофаларга ўтказилиб, унда жами 4500 нафар спортчи қатнашди. Шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимизнинг мусобақадаги натижалари билан танишинг:
Эркаклар:
42 км, 195 метр:
1. Шоҳруҳ Давлатов – 2:25:00
3. Зикрилло Маматқулов – 2:26:31
21 км:
1. Отабек Тошқувватов – 1:07:41
2. Нодирбек Муталипов – 1:08:57
10 км:
1. Бекзод Бойматов – 31:13
5 км:
1. Евгений Фадеев – 15:28
Аёллар:
21 км:
1. Моҳинабону Комилова – 1:27:19
2. Тамила Қўчқорова – 1:29:02