11 Сентябрь 2022
1155
Тошкентга хоккей ҳавоси яна қайтди
Янги мавсумни Қозоғистон очиқ чемпионатида бошлаган "Ҳумо" клуби илк турни "Номад" жамоасига қарши ўтказди.
Ўйин аввалида ўтказилган тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Абдулла Асланов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов сўз олиб, барча хоккей ихлосмандларини янги мавсум бошлангани билан қутлашди.
Шиддатли кечган баҳсда Нур-Султондан ташриф буюрган хоккейчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Ҳумо" клубининг маълум қилишича, бугунги ўйинни томоша қилиш учун аренага 3257 нафар мухлис ташриф буюрган.