Ру En O'z
11 Сентябрь 2022 662

Жасурбек Ортиқбоев жаҳон чемпионати совриндори!

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида биринчи медалини қўлга киритди. Юнон-рум курашчимиз Жасурбек Ортиқбоев ҳозиргина ниҳоясига етган бронза медали учун кечган беллашувда ажойиб ғалабага эришди. -55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз қозоғистонлик Амангали Бекболатоевни 9:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Баракалла, Жасурбек!  

 

Text to speech