Ришод Собировни табриклаймиз!
Бугун ўзбек ва жаҳон дзюдосининг ёрқин вакилларидан бири Ришод Собиров таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ришод Собиров 1986 йил 11 сентябрь куни Бухорода туғилган. Дзюдо бўйича Пекин-2008, Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинларининг совриндори. 2010 йил Токио ва 2011 йил Парижда ўтказилган жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони, шунингдек, 2015 йил Астана (Нур-Султан)да ўтган дунё биринчилигининг бронза медали соҳиби. 2011 йил жаҳоннинг энг яхши дзюдочиси номини қўлга киритган. Ришод Собировнинг мана шундай муваффақиятлари давлатимиз томонидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Oлимпия қўмитаси Ришод Собировни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.