Мухторхон Ташходжаев Париж-2024 Паралимпия шаҳарчаси билан танишди
Маълумки, Париж шаҳри 2024 йил XXXIII ёзги Олимпия ва XVII ёзги Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Айни дамда Франция пойтахтида 4 йилликнинг энг нуфузли спорт тадбирига катта кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда қўмита Бош котиби Фарруҳ Аҳмедов шу кунларда Париж-2024 ташкилий қўмитаси таклифига асосан Францияда бўлиб туришибди. Мутасаддилар ташриф доирасида барпо этилаётган Паралимпия шаҳарчаси ва спорт объектларини ўрганиб, унинг тақдимотида бевосита иштирок этишди.
Шунингдек, сафар давомида Париж-2024 ташкилий қўмитаси раҳбарияти ҳамда Франциянинг бир қатор нуфузли спорт ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.