Ру En O'z
10 Сентябрь 2022 1042

Академик эшкак эшувчиларимиз Россиядаги халқаро мусобақада биринчи бўлишди

Россиянинг Владивосток шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Россия, Хитой, Беларусь ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этган турнирда спортчиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Ҳамюртларимиз 800 метр масофада кечган беллашувларда М8+ ва LM1x дастурларида олтин, W1x вa W4x йўналишида кумуш, М2х баҳсида бронза медалига сазовор бўлишди.

Text to speech