Ру En O'z
9 Сентябрь 2022 926

Боксчиларимиз кубалик мураббийлар билан биринчи йиғинни бошлашди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг Янгиобод базасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Аҳамиятлиси, бу жамоамизда яқинда фаолиятини бошлаган кубалик мутахассислар билан ўтказилаётган илк йиғиндир. Машғулотларга асосий таркибга даъвогар барча боксчилар жалб этилган. Мазкур йиғин октябрь-ноябрь ойларида Иорданияда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.

Text to speech