Шарофиддин Лутфиллаевни табриклаймиз!
Бугун Сурхон ўлкасининг таниқли полвони Шарофиддин Лутфиллаев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Шарофиддин Лутфиллаев 1990 йил 9 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Дзюдо бўйича 2019 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида -60 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, 5 карра Гран-при турнирлари ғолиби, 6 марта “Катта дубулға” ва 3 карра “Мастерс” таснифидаги мусобақалар совриндори саналади. Мазкур муваффақиятлари эвазига юртбошимиз томонидан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган. Токио-2020 Олимпия ўйинларида -60 кг вазн тоифасида иштирок этди. Ҳозирда ўзи туғилиб ўсган ҳудудда мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шарофиддин Лутфиллаевни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.