Ру En O'z
8 Сентябрь 2022 1047

Шуҳрат Салаевни табриклаймиз!

Бугун таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шуҳрат Салаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шуҳрат Салаев 1998 йил Хоразмда таваллуд топган. Спортчимиз сўнгги йилларда катта ўсишга эришди. Мамлакат чемпионлигини қўлга киритгач бир қатор халқаро мусобақаларда мунтазам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқда. Айниқса, бу йил Салаев учун сермаҳсул ўтди. 2022 йил ҳам яккалик, ҳам клублар ўртасидаги Осиё чемпионати, “Fajr Open” мусобақаси ҳамда Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин, Рим шаҳрида ўтган Гран-при турнирида бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шуҳрат Салаевни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech