Ру En O'z
2 Сентябрь 2022 1128

Август ойида терма жамоаларимизнинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVIIПаралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

2022 йил август ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 23 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 10 323 511 659 сўм миқдорида молиялаштирилди. 

Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ғазначиликнинг тегишли тизими орқали тўғридан-тўғри молиялаштирилмоқда.

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг чегараланган миқдорининг  ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида август ойи тақсимоти тўғрисида    

МАЪЛУМОТ

1-илова
Спорт федерациялар (ассоциациялар) сарфланган
1 Бокс федерацияси  377 817 975,0
2 Спорт курашлари ассоциацияси 1 351 922 275,0
3 Велосипед спорти федерацияси 953 825 050,0
4 Дзюдо федерацияси 959 418 182,0
5 Гимнастика федерацияси 632 873 417,0
6 Rowing & Canoe федерацияси 598 567 176,0
7 Енгил атлетика федерацияси 273 853 443,0
8 Сузиш  федерацияси 277 938 320,0
9 Таэквандо WTF ассоциацияси 748 435 447,0
10 Оғир атлетика федерацияси 238 598 066,0
11 Қиличбозлик федерацияси 391 679 474,0
12 От спорти федерацияси 73 360 000,0
13 Ўқ отиш спорти федерацияси 769 453 244,0
14 Триатлон федерацияси 286 025 322,0
15 Замонавий бешкураш федерацияси 208 854 546,0
16 Камондан отиш федерацияси 172 263 636,0
17 Олимпий ПФК 29 680 000,0
18 Ўзбекистон Регби федерацияси 73 767 273,0
22 ООО РНПЦСМ 42 518 899,1
23 Миллий Олимпия Қўмитаси 1 862 659 914,0
  Жами 10 323 511 659,1
Text to speech