Ру En O'z
5 Сентябрь 2022 1316

Тимур Кападзени табриклаймиз!

Бугун ўзбек футболининг ёрқин вакилларидан бири, ҳозирда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган Тимур Кападзе таваллуд айёмини нишонламоқда.

Тимур Тахирович Кападзе 1981 йил 5 сентябрь куни Фарғонада туғилган. У Ўзбекистон Миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари сафида 12 бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Айни вақтда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаcи ва “Олимпик” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. МОҚ қошида янги ташкил этилган клуб билан ёш мутахассис 1 мавсумнинг ўзида Суперлига йўлланмасини ҳал қилди. Жорий йил мамлакатимизда ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўз шогирдлари билан кумуш медални қўлга киритди. Ёш иқтидорли мураббий ушбу муваффақиятлари эвазига Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Тимур Кападзени бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech