Мукофотлар муборак, қадрли спорт фидойилари!
Азиз спортчилар, қадрли мураббийлар ҳамда ҳурматли устозлар!
Куни кеча муҳтарам Президентимизнинг тегишли Фармонларига кўра, соҳа вакилларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медалларига муносиб кўрилди.
Шу муносабат билан спорт соҳасининг жонкуяр вакилларини чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик шодиёнаси арафасида юксак давлат мукофотларига лойиқ кўрилишингиз – бу аввало сизларнинг йиллар давомидаги машаққатли меҳнатларингиз, кечани кеча, кундузни кундуз демай Ватан шаъни-шавкатини улуғлаш, Янги Ўзбекистоннинг спорт ҳамжамияти олдидаги мавқейини ошириш йўлидаги заҳматларингиз маҳсули бўлган оламшумул ғалабаларнинг муносиб эътирофи, десак асло муболаға бўлмайди.
Юксак мукофотлар билан сизларни яна бир бор самимий қутлаган ҳолда барчангизга сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятингизда янгидан янги зафарлар, оилаларингизга бахту саодат, файз-барака тилаймиз.
Жонажон Ўзбекистонимизнинг байроғи энг нуфузли спорт мусобақаларида ҳамиша мағрур ҳилпирасин, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси
Спортни ривожлантириш вазирлиги ва
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жамоаси