Ру En O'z
30 Август 2022 1397

Ўзбек спортининг фидойилари давлат мукофотлари билан тақдирланишди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ёшларимизни юртимизга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун давлат мукофотлари билан тақдирланишди. Улар орасида футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва “Олимпик” клуби бош мураббийи, яқин ўтмишимизнинг ёрқин футболчиси Тимур Кападзе «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвонига сазовор бўлди. Қайд этиш жоиз, бу йил Т.Кападзе қўл остидаги жамоамиз мамлакатимизда ўтган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида кумуш медалларга сазовор бўлди. Ёш йигитлардан ташкил топган “Олимпик” клуби эса “Coca Cola” суперлигасида мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб келмоқда.

Шунингдек, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида 3 та олтин медалга сазовор бўлган велоспортчимиз Ольга Забелинская «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланди. Давлат мукофотларига сазовор бўлган спорт соҳаси вакилларининг тўлиқ рўйхати:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан
Кападзе Тимур Тахирович - Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва «Олимпик» футбол клуби бош мураббийси
Муминов Владимир Мурзанович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг жисмоний тарбия ва спорт бўлими мураббийси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан
Забелинская Ольга Сергеевна - Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг велоспорт бўлими спортчиси

“Дўстлик” ордени билан

Катаева Вера Сергеевна - Қарши шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси, Қашқадарё вилояти

Файзуллаева Элмира Тулкуновна - Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг синхрон сузиш бўлими мураббийси

Хайретдинова Фарида Фаритовна - Андижон олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг волейбол бўйича мураббийси, Андижон вилояти

Зайнидинов Сирожиддин Савранбекович - Халқаро шахмат академияси мураббийси

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Умбаров Салим Шукурович - Фарғона вилояти спортнинг яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг камондан ўқ отиш бўйича мураббийси

Чепрунова Любовь Николаевна - Республика олий ўсмирлар спорт маҳорати мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийси

Шакиров Роман Илдарович - Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг самбо бўлими катта мураббийси

Юсупов Норкули Турсунович - Ўзбекистон бел олиш ва учкураш ассоциацияси раиси

«Шуҳрат» медали билан

Тоғоев Махмуд Абдуллоевич - Навоий олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг оғир атлетика бўйича мураббийси.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси давлат мукофотига сазовор бўлган барча ҳамюртларимизни, хусусан, спорт соҳаси вакилларини самимий табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятларида ҳам улкан ютуқлар тилаб қолади.

Text to speech