Ру En O'z
22 Август 2022 1161

“Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” бошланмоқда

Бугун пойтахтимизда таниқли давлат арбоби, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ раиси Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олади. 16 ёшгача бўлган жамоалар иштирокида ташкил этилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон ва Япония ўсмирлар жамоалари иштирок этади. Бугун турнирнинг илк учрашувида вакилларимиз эронлик тенгқурларига қарши беллашишади. Учрашув соат 18:30 да “ЖАР” стадионида бошланади.

Text to speech