20 Август 2022
1614
Офарин, Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари!
Мана улар, ўзбек спортининг бугунги юлдузлари, Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида спортимиз тарихида янги саҳифа очган юрт фарзандлари! Алетларимиз 56 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар орасида 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди. Бундай натижа Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнасига муносиб совға бўлди!