19 Август 2022
1142
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди!
Конья аренасида дзюдочиларимиз шарафига 6 бор давлатимиз мадҳияси янгради. Бундан ташқари 2 нафар вакилимиз кумуш, 5 нафари эса бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлишди. Шу тариқа, ўзбек дзюдосининг жаҳон аренасидаги зафарли юриши давом этмоқда!