18 Август 2022
1291
Конья-2021: Дилдора Ариповадан ҳам олтин медаль!
Спорт гимнастикаси баҳсларида атлетларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Оксана Чусовитинадан сўнг Дилдора Арипова ҳам олтин медаль соҳибаси бўлди. Арипованинг тўсинда ижро этган мураккаб элементлари ҳакам томонидан энг яхши деб топилди ва Коньяда давлатимиз мадҳияси яна бир бор янгради.