Ру En O'z
17 Август 2022 1081

Конья-2021: Сузувчиларимиз мусобақа рекордини ўрнатиб чемпион бўлишди!

Коньядаги Олимпия сузиш ҳавзаси бугун ўзбек сузувчиларининг яна бир ғалабасига шоҳид бўлди. Эркаклар ўртасида 4х100 метрга комплекс усулда сузиш дастурида йигитларимиз Ислом бирдамлиги ўйинлари рекорди билан маррага биринчи бўлиб етиб келишди ва олтин медалларни қўлга киритдилар. Қаҳрамонлар: Алексей Тарасенко, Элдорбек Усмонов, Владислав Мустафин, Хуршиджон Турсунов.

Text to speech