16 Август 2022
1694
Конья-2021: Яна бир ёш қиличбозимиз қаҳрамонлик кўрсатди
Қиличбозларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида яна бир медалга сазовор бўлишди. Бу гал шпагачимиз Шаҳзода Эгамбердиева катта саҳнага чиқди. 18 ёшли Эгамбердиева финалгача барча рақибларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Алейна Эртуркка имкониятни бой берди ва кумуш медаль соҳиблари қаторидан жой олди.