Ру En O'z
14 Август 2022 940

Конья-2021: Муҳаммад Юсуф Асранов делегациямизга яна бир олтин медални туҳфа қилди

Ислом бирдамлиги ўйинларида атлетларимиз олтин медаль қўлга киритаётган спорт турлари географияси янада кенгаймоқда. Бу гал қиличбозлик спортида вакилимиз чемпионга айланди. Эркаклар ўртасида рапира қуролида баҳс олиб борган Муҳаммад Юсуф Асранов финалда туркиялик Martino Минутони мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Text to speech