Ру En O'z
14 Август 2022 814

Конья-2021: Суннатилла Ўсаров чиқишини 3 та медаль билан тугатди

Оғир атлетикачимиз Суннатилла Ўсаров Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирокини якунлади. -96 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўсаров силтаб кўтаришда 190 кг билан бронза ва икки кураш якунида 354 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимизнинг умумий натижаси 354 (164+190) кгни ташкил этди. Бунгача у даст кўтаришда ҳам бронза медалини нақд қилган эди.

Text to speech