Ру En O'z
14 Август 2022 1276

Конья-2021: Иккинчи байроқдоримиздан ҳам олтин медаль кутамиз

Бугун V Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасида бир қатор спорт турларида вакилларимизни қизғин баҳслар кутиб турибди. Жумладан, ушбу кундан бошлаб қиличбозларимиз ҳам беллашувларни бошлашади. Кун давомида 7 спорт турида ҳамюртларимиз медаллар учун кураш олиб борадилар.

Гандбол, 3-ўрин учун: Ўзбекистон – Камерун

Бадиий гимнастика: Тахмина Икромова, Сабина Ташкенбаева, Ёсмина Раҳимова (яккалик), Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиязова, Хуршидабону Абдурауфова, Нилуфар Аъзамова, Мумтозабону Ишоқзода, Мария Пак (гуруҳ машқлари)

Стенддан отиш: Бекзод Абдураҳимов, Беҳруз Шарипов (скит)

Қиличбозлик: Муҳаммад Асранов, Ильяс Молина, Аҳмадиллохон Солихўжаев, Дониёр Садуллаев (рапира), Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего, Айсулу Уснатдинова, Севинч Исмоилова (сабля)

Оғир атлетика: Сарварбек Зафаржонов (-89 кг), Суннатилло Ўсаров (-96 кг), Нигора Сувонова (-76 кг), Ригина Адашбаева (-81 кг)

Пара стол тенниси: Расул Атамуродов

Сузиш: Алексей Тарасенко, Хуршид Турсунов (200 м эркин), Элдорбек Усмонов, Ойбек Хўжаев (100 м баттерфляй), Искандар Садуллаев (200 м брасс), Алёна Васльева (50 м баттерфляй), 4х200 м эстафета аёллар, Афсона Ниязова (100 м эркин), Михаил Клешко (100 м чалқанча), Олимжон Одилов (200 м комплекс ва 1 500 м эркин), Егор Петряков (200 м комплекс), Уляна Назмутдинова (100 м чалқанча).

Text to speech