Ру En O'z
14 Август 2022 1120

Ойбек Касимов дзюдочиларимиз билан мусобақа олдидан суҳбатлашди

Эртадан Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам беллашувларни бошлайди. Илиас Илиадис бошчилигидаги дзюдочиларимиз мазкур мусобақага катта тайёргарлик олиб боришди ва ҳозирда машғулотлар якуний паллада. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Конья шаҳрида дзюдочиларимиз машғулот олиб бораётган залга ташриф буюриб, уларнинг тайёрлиги билан яқиндан танишди. Учрашув давомида мураббийлар штаби ва дзюдочиларимиз билан суҳбатлашиб, уларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳақида гаплашди. Қайд этиш жоиз, ҳамюртларимиз мусобақага ҳозирлик кўришда дастлаб Грузиянинг Бакуриани, сўнг Самарқанд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришди. 

Жамоамиз вакиллари давлатимиз томонидан тайёргарлик учун барча шароитлар яратиб берилгани, эндиликда улар татамида бор кучларини билан ҳаракат қилиб, юртимизга ғалабалар билан қайтишни ният қилганларини билдиришди. Ўз навбатида, Ойбек Омилович дзюдочиларимиздан халқимиз ва Президентимиз юксак натижалар кутаётганини таъкидлаб, спортчиларимизга бу борада омад ва зафарлар тилаб қолди. Эслатиб ўтамиз, Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасида дзюдо беллашувлари 15-17 август кунларига белгиланган ва унда ҳамюртларимиз тўлиқ таркибда иштирок этишади.

Text to speech