Ру En O'z
12 Август 2022 1110

Конья-2021: Енгил атлетика баҳслари ўзбек йигитининг ғалабаси билан якунланди

Эркаклар ўртасидаги узунликка сакраш дастури билан Ислом бирдамлиги ўйинларида енгил атлетика баҳслари ҳам поёнига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Анвар Анваров 8.01 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Ундан бошқа ҳеч бир иштирокчи 8 метрлик маррага етиб бора олмади ва ўйинларнинг енгил атлетика баҳслари ўзбек йигитининг ғалабаси, давлатимиз мадҳияси билан ёпилди!

Text to speech