Ру En O'z
12 Август 2022 1032

Конья-2021: Оғир атлетикачиларимизнинг "почин"и олтин медаль бўлди

Ислом бирдамлиги ўйинларида оғир атлетикачиларимиз ҳам беллашувларни бошлашди. Дастлаб -67 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев ҳамда Достон Ёқубов баҳсларга киришишди. Қувонарлиси, даст кўтариш машқида Адҳамжон Эргашев 141 кг билан олтин медални қўлга киритди. Достон Ёқубов еса 134 кг билан 5-кўрсаткични қайд этди. Айни пайтда силтаб кўтариш машқлари бошланди.

Text to speech