Ру En O'z
12 Август 2022 1141

Конья-2021: 3 нафар курашчимиз олтин медаль учун беллашади

Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасида спорт курашлари бўйича бугунги беллашувларнинг ҳам саралаш босқичи якунланди. Унга кўра, юнон-рум курашчиларимиздан Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ва Рустам Ассакалов (-97 кг), аёллар курашида Шоҳида Аҳмедова (-55 кг) финал йўлланмасига эга чиққан бўлсалар, Тўрабек Тиркашев (-63 кг), Мирзобек Раҳматов (-72 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) бронза медали учун беллашишади.

Text to speech