Ру En O'z
12 Август 2022 1245

Ҳақиқат эгилади, лекин синмайди

Кеча Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларининг енгил атлетика бўйича аёллар ўртасидаги уч ҳатлаб сакраш дастурида ҳамюртимиз Шарифа Давронова 14.30 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлгани ҳақида эълон қилинган эди. Кейинчалик ҳакамлар ҳайъатининг қайта кўриб чиқиши натижасида 1-ўринда кўрсатилган туркиялик спортчи Тугба Данишмас енг яхши натижасини амалга оширганда тақиқланган чизиқни босгани аниқланди ва ушбу уриниш бекор қилинди. Шу тариқа, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш йўналиши чемпионига айланмоқда!

Text to speech