Ру En O'z
10 Август 2022 939

Конья-2021: Бугун Рашитов, Наврўзов, Бойназаров ва бошқа таниқли атлетларимиз баҳсларга киришишади

Ислом бирдамлиги ўйинлари дастурининг бугунги кунида ҳамюртларимиз 9 спорт турида баҳс олиб боришади. Унда Улуғбек Рашитов, Ихтиёр Наврўзов, мусобақада 3 бор шоҳсупага кўтарилган Азизбек Бойназаров каби таниқли вакилларимизни учратиш мумкин. Батафсил:

Стол тенниси, 3-тур: Ўзбекистон – Бангладеш

Пара сузиш: Азизбек Бойназаров (100 метрга чалқанча), Бахтиёр Ортиқов (50 метрга чалқанчач)

Волейбол, 2-тур: Ўзбекистон – Ерон

Таэквондо: Зарнигор Ҳусниддинова (-49 кг), Озода Собиржонова (-67 кг), Нияз Пулатов (-63 кг), Улуғбек Рашитов (-68 кг)

Енгил атлетика: Лидия Подсепкина, Хуршида Холлиева (100 метрга тўсиқлар оша), Оскар Кучмурадов (200 метр), Лайло Аллаберганова (200 метр), Наргиза Қўчқорова, Мушарраф Саидаҳмедова (найза улоқтириш), Фарида Солиева (400 метр), Эргаш Нормуродов (110 метрга тўсиқлар оша), Шоҳруҳ Давлатов (10 000 метр)

Спорт гимнастикаси: Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Ҳабибулло Эргашев (барчаси кўпкураш)

Эркин кураш: Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг), Умиджон Жалолов (-65 кг), Ихтиёр Наврўзов (-74 кг), Азизбек Файзуллаев (-86 кг), Магомед Ибрагимов (-97 кг)

Аёллар кураши: Жасмина Иммаева (-50 кг), Дилфуза Аимбетова (-59 кг)

Пара камондан отиш: Убайдулло Имомқулов

Text to speech