Ру En O'z
9 Август 2022 1084

Конья-2021: Гандболчи қизларимиз муддатидан аввал ярим финал масаласини ҳал қилишди

Гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳ босқичида иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Иккинчи турда Бангладешга қарши баҳс олиб борган қизларимиз йирик 42:20 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, жамоамиз муддатидан аввал ярим финал масаласини ҳал қилди. Гуруҳдаги учунчи тур мезбонларга қарши ўтади.

Text to speech