Ру En O'z
9 Август 2022 1364

Конья-2021: Таэквондочиларимиз ҳам баҳсларни бошлашди

Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасида таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз иштирокини бошлади. Айни пайтга келиб Мадина Мирабзалова (-57 кг) илк беллашувни муваффақиятли ўтказди ва чорак финалга йўл олди. -54 кгда Жаҳонгир Худойбердиев эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Олдинда Чарос Қаюмова (-53 кг) ҳамда Диёр Маҳкамовнинг (-58 кг) иштирокидаги беллашувлар кутиб турибди.

Чарос Қаюмова (-53 кг) илк беллашувни албаниялик рақибасига қарши ўтказиб, ишончли ғалабага эришди. Афсуски, Дониёр Маҳкамов (-58 кг) муросасиз беллашувда қозоғистонлик рақибидан мағлубиятга учради. Таэквондо беллашувларини Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўрин ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов бевосита аренадан кузатиб боришмоқда.

Text to speech