Ру En O'z
9 Август 2022 1064

Конья-2021: Улуғбек Рашитов ва Зайнаб Дайибекова делегациямиз байроқдорлари бўлишади

Маълум қилганимиздек, бугун Конья шаҳрида ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Унда делегациямизни майдонга бошлаб чиқадиган байроқдорларимиз номи маълум.

Бўлажак маросимда ўзбек спортининг икки ёш юлдузлари таэквондо бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ҳамда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади.

Text to speech