Ру En O'z
9 Август 2022 661

Конья-2021: Бугун мусобақанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади

Бугун Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Мазкур тадбир Тошкент вақти билан 22:00 га белгиланган. Шунингдек, бугун вакилларимиз 5 спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

Стол тенниси, жамоавий баҳслар: Ўзбекистон – Эрон

Пара сузиш: Азизбек Бойназаров, Султон Нуриддинов, Абдулазиз Хайруллаев, Бахтиёр Ортиқов.

Гандбол, аёллар. 2-тур: Ўзбекистон – Бангладеш

Енгил атлетика: Нормурод Эргашев (110 метр, тўсиқлар оша), Роксана Худоёрова, Даря Резниченко (иккиси ҳам узунликка сакраш).

Таэквондо: Чарос Қаюмова (-53 кг), Мадина Мирабзалова (-57 кг), Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг), Дониёр Маҳкамов (-58 кг).

Text to speech