Ру En O'z
5 Август 2022 584

Конья-2021: Йигитларимиз ҳам бугунги мусобақада ажойиб иштирок этишди

Афсуски, сўнги метрларда Ботир Исматовга бронза медали учун озгина омад етишмади. Ҳамюртимиз марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди. Даниил Евдокимов эса финишга 1 айлана қолганида тўқнашув сабаб йиқилиб тушди ва маррага етиб кела олмади.

Бугун жамоамиз дастлабки икки стартни ажойиб темпда ўтказди. Ишонамизки, бугунги медаль делегациямизнинг қолган иштирокчиларига ҳам катта мотивация бўлади. Олға, Ўзбекистон!

Text to speech