Ру En O'z
4 Август 2022 1287

Дзюдо: Диёра Келдиёрова икки карра Осиё чемпиони!

Бугун Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди. Ушбу кун дастурида уч нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилди. -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова барча рақибаларини, хусусан, финалда амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Аи Шишимени 1 дақиқадаёқ мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов ва -57 кгда курашган Нилуфар Эрмагамбетова бронза медалига сазовор бўлишди.

Олтин медаль:
-52 кг: Диёра Келдиёрова

Бронза медаль:
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-57 кг: Нилуфар Эрмагамбетова

Text to speech