Ру En O'z
31 Июль 2022 1937

Стенддан ўқ отишда биринчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритдик

Айни кунларда Қозоғистонда стенддан отиш бўйича Осиё чемпионати ўтмоқда. Унда ёшлар тоифасида трап йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Шоҳруҳ Садиров юқори мерганлик маҳорати билан олтин медалга сазовор бўлди. Қайд этиш жоиз, бу жамоамиз учун стенддан отиш йўналишида қитъа биринчилигидаги илк олтин медаль ҳисобланади.

Стенддан отиш бўйича ОЧ
Ёшлар, трап

1. Шоҳруҳ Садиров (Ўзбекистон)

2. Максим Бедарев (Қозоғистон)

3. Муҳаммад Бейранвард (Эрон)

Text to speech