Илк бор таэквондочи қизимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг илк кунида ўзбекистонлик беш нафар таэквондочи даянга чиққан ва бешта бронза медали қўлга киритилганди.
Дунё биринчилигининг иккинчи кунида вакилларимиз яна учта медалга эга чиқишди. Эътиборлиси, Лайло Ҳасанова барча рақибаларини таслим этди ва қизларимиз орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи ўзбек таэквондочиси бўлди.
Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси икки кун ичида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза, жами 8 та медаль қўлга киритди ва ўзининг энг яхши натижасини қайд этиб турибди. Мусобақа давом этади. Иккинчи кун дастурида шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз:
Олтин медаль:
-41 кг: Лайло Ҳасанова
Кумуш медаль:
-33 кг: Дилмурод Маъруфжонов
Бронза медаль:
-47 кг: София Хан