Ру En O'z
30 Июль 2022 2241

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситовни табриклаймиз!

Узоқ йиллардан бери ўзбек спорти ривожи учун катта хизмат қилиб келаётган таниқли арбоб, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов бугун таваллуд айёмини нишонламоқда.

Баҳодир Махситович Махситов 1948 йил 30 июль куни Тошкент вилоятида туғилган. 1976 йил Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Баҳодир Махситович университетни тамомлагач узоқ йиллар суд-ҳуқуқ тизимида, шу жумладан, Шайхонтоҳур тумани ва Тошкент шаҳар судида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида бир неча лавозимларда самарали меҳнат қилган. 1994-1995 йиллар Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими, 1995-2002 йиллар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси бўлган. 2002-2003 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишлади. 2020 йил декабрдан Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси лавозимида ўзбек спорти ривожи учун хизмат қилмоқда. У кишининг узоқ йиллик меҳнати давлатимиз томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан мукофотланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Баҳодир Махситовни таваллуд куни билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech