Ру En O'z
29 Июль 2022 1492

Биринчи медаль! Владивосток-2022 энг кучлиларни саралашни бошлади

Бугун Владивосток шаҳрида старт олган “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларининг биринчи куни. Вакилларимиз орасида сузувчимиз биринчи бўлиб делегациямиз ғазнасини кумуш медаль билан тўлдирди. Бугун бошқа йўналишларда ҳам беллашувлар ўтмоқда.

Жумладан, стол тенниси баҳсларида микст (Шоҳруҳ Исканданов ва Сўғдиёна Ибодуллаева) ҳамда эркаклар ўртасидаги жуфтлик (Шоҳруҳ Исканданов ва Дамир Жузбанов) дастурида қатнашаётган вакилларимиз эртага ўтказиладиган ярим финал босқичига йўл олдилар. Бошқа спорт турларидаги атлетларимиз эса қизғин машғулотларни олиб боришмоқда. Мусобақа атрофидаги янгиликларни биз билан кузатиб боринг.

Text to speech