Ру En O'z
29 Июль 2022 1217

Бир кунда янги тарихий натижа

Болгарияда таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида 5 та вазн тоифасида беллашувлар ўтган бўлса, барча вазнда ҳамюртларимиз шоҳсупага кўтарилиб, 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Қайд этиш жоиз, бу билан илк куннинг ўзида ЖЧларда жамғарилган медаллар сони бўйича энг яхши натижамиз янгиланди. Бунгача энг кўп медаль 2017 йил Мисрда ўтган мусобақага тўғри келиб, унда турнир давомида 4 та бронза медалларига эга чиққан эдик. Мусобақа давом этади, олдинда яна кўплаб вакилларимизнинг чиқиши кутиб турибди.

Бронза медали соҳиблари:  
-65 кг: Аҳаджон Мухторов
+65 кг: Жавоҳир Ҳидоятов
-29 кг: Нигора Аъзамжонова
-33 кг: Омина Эргашева
-51 кг: Розалина Толибжанова

Text to speech