Классикларимиз" жаҳон чемпионатини 4 та медаль билан якунлашди
Рим шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, икки курашчимиз жаҳон чемпионатининг олтин медали учун гиламга чиқди. 45 кг вазнда курашган Шаҳзод Рўзиохунов украиналик Евген Поковбага 0-9 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Қувонарлиси, 51 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионига айланди. У финалда эронлик Муҳаммадризо Голамидан устун (5-0) келди ва олтин медаль соҳибига айланди.
Хуршидбек Нормуҳаммадов (55 кг) япониялик Коҳаку Каназавани 5-4, Беҳруз Барноев (65 кг) озарбайжонлик Али Ализодани 9-3 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Юнон-рум курашчиларимиз жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан якунлашди.