Ру En O'z
27 Июль 2022 1629

Дзюдочиларимизнинг Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби аниқ

4-7 август кунлари Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли 21 та терма жамоаси ўртасида кечадиган мусобақада 18 нафар спортчи билан тўлиқ таркибда ғолиблик учун баҳс олиб борамиз. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

-60 кг: Мирзоҳид Маҳаммаджонов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-81 кг: Рамазон Аллабердиев
-90 кг: Шермуҳаммад Жандреев
-100 кг: Отабек Тўраев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-48 кг: Гулнур Муратбаева
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Нилуфар Эрмагамбетова
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева
+78 кг: Фотима Қурамбоева

Text to speech