Ру En O'z
26 Июль 2022 2503

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

17-25 июль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Қитъамизнинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борган мусобақада жамоалариз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилдилар.

Беллашувлар якунлангач, мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Вазир ўринбосари Муроджон Исмоилов ва Вазир маслаҳатчиси Авазбек Каримов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов, Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов иштирок этиб, барча йўналишда совриндор бўлган жамоаларни қутлашди. Қуйида чемпионат якунлари бўйича энг яхши жамоа ва спортчилар, ўрнатилган рекордлар билан танишасиз:

Ёшлар тоифасида:
Йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Эрон
3. Қозоғистон

Қизлар:
1. Вьетнам
2. Ўзбекистон
3. Ҳиндистон

Умумий ҳисобда:
1. Ўзбекистон
2. Қозоғистон
3. Вьетнам

Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари: 12 та олтин, 4 та кумуш ва 16 та бронза.

Беллашувларда 2 та Осиё ва 1 та ёшлар ўртасидаги жаҳон рекорди ўрнатилди.

Энг яхши эркак спортчи: До Ту Тонг (Вьетнам)
Энг яхши аёл спортчи: Ванесса Сарно (Филиппин)

Ўсмирлар:

Йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Саудия Арабистони
3. Қирғизистон

Қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Вьетнам

Умумий ҳисобда:
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Вьетнам

Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари: 13 та олтин, 13 та кумуш ва 14 та бронза.

Энг яхши спортчилар: К Дуонг (Вьетнам) ва Анжелин Колония (Филиппин)

Беллашувларда 8 та Осиё ва 7 та ўсмирлар жаҳон рекорди ўрнатилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жамоаларимизнинг қитъа биринчилигидаги ушбу муваффақияти билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни самимий табриклайди.

Text to speech