Ру En O'z
25 Июль 2022 1195

Осиё чемпионатини 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан якунладик

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича бир неча кун давом этган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Бугун 20 ёшгача бўлган +109 кг вазн тоифасидаги полвонларнинг чиқиши билан мусобақага якун ясалди. Ушбу вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Мирҳосил Мирзабоев даст кўтариш машқида олтин, силтаб кўтаришда бронза ва икки кураш бўйича кумуш медалларни қўлга киритди. Шунингдек, кеча ўсмирлар тоифасида -109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нурбол Абдурашитовнинг қайд этган 316 (145+171) кг натижаси унга ёшлар йўналишида 3 та бронза медалини тақдим қилди.

+109 кг:
1. Алиризо Исфандиёрий (Эрон) – 386 (195+211) кг
2. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 382 (176+206) кг
3. Жиёнг Нам (Ж.Корея) – 371 (159+212) кг

Шунингдек, кеча ўсмирлар тоифасида -109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нурбол Абдурашитовнинг қайд этган 316 (145+171) кг натижаси унга ёшлар йўналишида 3 та бронза медалини тақдим қилди.

Text to speech