Ру En O'z
23 Июль 2022 1808

Мадина Файзуллаева 5 та медалга сазовор бўлди!

Пойтахтимизда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ҳамюртимиз Мадина Файзуллаева учун муваффақиятли ўтди. 2005 йилда туғилган қизимиз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида иштирок этиб, жами 5 та медални қўлга киритди. -76 кг вазн тоифасида қатнашган Файзуллаева даст кўтаришда 82 кг, силтаб кўтаришда 106 кг, икки кураш бўйича эса 188 кг натижа кўрсатди. Бу оғирликлар унга ўсмирлар тоифасида ҳар уч йўналишда олтин, ёшлар категориясида эса даст кўтариш ва умумий ҳисобда бронза медалларини келтирди.

Text to speech