Ру En O'z
21 Июль 2022 1046

Дзюдо бўйича ёшлар жамомамиз Осиё чемпионатида 14 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар жами 14 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқдилар. Бугунги беллашувлар оғир вазн тоифаларида кечди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медалига эга чиқди.

Қитъа чемпионати якунида эса Камол Муродов ва Искандар Расулов мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар 5 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 15 давлат орасида иккинчи ўринни қўлга киритишди. Жанубий Корея терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш, 6 та бронза медали билан бу борада биринчи бўлишди. Кучли учликка 2 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медали билан Қозоғистон терма жамоаси якун ясаб берди.

Шоҳсупага кўтарилган ёшларимиз:

Олтин медаль:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-66 кг: Азизбек Ортиқов

-57 кг: Шукуржон Аминова

-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов

+100 кг: Исломбек Равшанқулов

Кумуш медаль:

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев


Бронза медаль:

-52 кг: Умида Жуманиёзова

-63 кг: Фарангиз Режепова

-70 кг: Шаҳло Эгамберганова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Моҳинур Пармонова

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев

-81 кг: Нурбек Муртазоев

-100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров

Маълумот учун, ўсмирлар терма жамоамиз мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашган эди

Text to speech