Ру En O'z
20 Июль 2022 1510

Таиланддан хушхабар давом этади

Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ёшлар тоифасида бўлиб ўтган беллашувларда терма жамоамиз вакиллари 6 та медалга сазовор бўлишди.

Дзюдочиларимиздан Ҳалимажон Қурбонова, Азизбек Ортиқов ҳамда Шукуржон Аминованинг ғалабалари шарафига мадҳиямиз янграган бўлса, яна 3 нафар вакилимиз бронза медалига эга чиқишди. Бугун шоҳсупага кўтарилганлар:

Олтин медаль:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-57 кг: Шукуржон Аминова

Бронза медаль:
-52 кг: Умида Жуманиёзова
-63 кг: Фарангиз Режепова
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев

Text to speech